Воқеа вақтида автомобиллар учун светофорнинг қизил чироғи ёниқ бўлган.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат назоратга олиниб, тезкор қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада қоидабузар ҳайдовчи ва унга тегишли автоулов аниқланди.

Ҳайдовчи ўз айбига иқрор бўлиб, пиёдаларни кўрмасдан ҳаракат қилганини ва қилган ишидан афсусда эканини билдирган.

Мазкур ҳолат пиёдалар ҳаётига жиддий таҳдид сифатида баҳоланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 10-моддаси (йўл безорилиги) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Суд қарорига кўра, ҳайдовчи айбли деб топилиб, 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари — 10 млн 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.