Ҳукуматнинг муҳокамага қўйилган лойиҳасига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб республика рейтингида ТОП–100 таликка кирган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, ТОП–20 техникум ҳамда ТОП–10 олий таълим муассасалари педагогларига чегирмалар тақдим этилади.
Лойиҳада қайд этилишича, мазкур ташаббус боғча тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари ва олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Таклиф этилаётган низомга мувофиқ, педагогларга календарь йилида бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чипталари тариф қисмига 15 фоиз чегирма берилади.
Бунда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ушбу имтиёз доирасига кирмайди. Чегирма эконом-класс авиачипталари ҳамда плацкарт ёки купе вагонларига татбиқ этилади.
Лойиҳада чипталарни расмийлаштириш тартиби ҳам белгиланган. Унга кўра, педагоглар таълим муассасасидан иш жойи ва лавозимини тасдиқловчи маълумотнома олиши керак бўлади.
Чегирмали чипталар Ўзбекистон темир йўллари ҳамда
Шу билан бирга, бир педагогга йил давомида икки ёки ундан ортиқ марта чегирмали чипта беришга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, педагогларга тақдим этилган чегирмалардан келиб чиққан харажатлар Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.