Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар орасида Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари етакчилик қилмоқда.
Хусусан, ҳисобот даврида Туркманистондан 21 206 нафар, Ҳиндистондан эса 16 971 нафар талаба келган.
Шунингдек, Тожикистондан 3 724 нафар, Қирғизистондан 2 417 нафар, Хитойдан 2 269 нафар ва Покистондан 2 162 нафар фуқаро таълим олиш учун Ўзбекистонни танлаган.
Статистикага кўра, хорижий талабаларнинг қарийб учдан икки қисми Туркманистон ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.