“Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг шафқатсиз ва давом этаётган баллистик ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумларини қаттиқ қоралайди, уларнинг энг сўнггиси бугун тонгда содир бўлди ва Кувайт халқаро аэропорти каби яна фуқаролик нишонларига қаратилди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди”, дейилади баёнотда. Бир неча киши ҳам жароҳат олди. Вазирлик ҳужум дипломатик ваколатхоналар каби муҳим инфратузилмага зарар етказганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Кувайт Фуқаро авиацияси бош бошқармаси халқаро аэропортнинг Т1 йўловчи терминалига Эрондан учирилган дронлар ва ракеталар ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди. Ҳодисадан сўнг расмийлар барча рейсларни тўхтатишди ва миллий авиакомпания Kuwait Airways кейинги хабарномагача рейсларни бекор қилди. Чоршанба куни тунда Кувайт Мудофаа вазирлиги мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумларини қайтарганини эълон қилганди, деб хабар берди tass.ru.