Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ бўйича белгиланган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация тўланмоқда.
Бунда базавий меъёр доирасидаги ва базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.
2026 йилнинг 6 ойи давомида тўланган 92,1 млрд сўм компенсациянинг:
— 51 427,8 млн сўми электр энергияси учун;
— 40 702,3 млн сўми табиий газ учун ажратилган.
Компенсация олиш тартиби бўйича батафсил маълумот олиш учун фуқаролар маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки 1140 қисқа рақамли Call-марказга мурожаат қилиши мумкин.