«Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси» спорт мусобақаларида Фарғона давлат университети делегацияси юксак натижаларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида мутлақ ғолиб деб топилди.
Мусобақа давомида университет талаба-спортчилари юқори маҳорат ва қатъият намоён этиб, жамоавий баҳсларда муваффақиятли иштирок этди. Эришилган натижалар спортчиларнинг тинимсиз меҳнати, мураббийларнинг фидокорона саъй-ҳаракатлари ҳамда жамоавий ҳамжиҳатлик самараси сифатида эътироф этилмоқда.
Мазкур ютуққа эришишда Фарғона давлат университетида спортни ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун зарур шароитларни яратиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим омил бўлди.
Университет жамоаси ушбу ғалаба билан табрикланиб, келгусида ҳам янги марраларни забт этишига ишонч билдирилди.
Шу тариқа, Фарғона давлат университети «Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси» спорт мусобақаларининг умумжамоа ҳисобидаги мутлақ ғолиби сифатида эътироф этилди.
Ҳамкорлик материали