Маълум қилинишича, университет 2024 ва 2025 йилларда 1001–1500 ўринлар гуруҳидан жой олган бўлса, 2026 йилги рейтингда 801–1000 ўринлар оралигига кўтарилди. Бу натижа олий таълим муассасасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасидаги фаолияти юқори баҳоланганини кўрсатади.

ФарДУ бир қатор йўналишларда ҳам юқори натижаларни қайд этди. Хусусан, «Сифатли таълим» (BRM 4) йўналиши бўйича дунёда 201–300 ўринлар гуруҳидан, «Очликка барҳам бериш» (BRM 2) йўналишида ҳам 201–300 ўринлар гуруҳидан, «Тенгсизликларни қисқартириш» (BRM 10) йўналиши бўйича эса 301–400 ўринлар гуруҳидан жой олди.

Университет матбуот хизматига кўра, мазкур натижалар таълим сифатини ошириш, инклюзив таълим муҳитини ривожлантириш, илмий тадқиқотлар орқали барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш ҳамда тенг имкониятларни таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ишлар самарасидир.

Қайд этилишича, ушбу ютуқ профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, талабалар, битирувчилар ва халқаро ҳамкорларнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнати натижаси бўлиб, университет келгусида ҳам таълим сифати, илмий салоҳият ва барқарор ривожланиш соҳаларида янги марраларни забт этишни мақсад қилган.