Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 30 май куни соат 11:30 атрофида Қува туманининг “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-105 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 189-километрида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси автомобилларга газ тўлдириш шохобчасидан чиқиб, қарши ҳаракат йўлагига ўтган. Шу вақт ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Onix русумли автомобиль билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни, ўз ҳаёти ва бошқалар хавфсизлигини хавф остига қўймасликни сўраган.