Маълум бўлишича, жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон туманида жойлашган марказий стадионида, ушбу туманининг “Яйпан Фергана” ҳамда Тошкент вилояти Ғазалкент туманининг “Ғазалкент” жамоалари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтган.
Мусобақа якунида айрим томошабинлар бош ҳакамнинг қароридан норози бўлишиб, стадионга тушишган. Ҳолат хизматга жалб этилган ходимлар томонидан бартараф қилинган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан жамоат тартибини бузилишига олиб келган мазкур ҳолат бўйича қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.