Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация 29–30-сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
ФИФА делегациясини Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов кутиб олди.
Ташриф доирасида мамлакатимизда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва объектлар билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон футболини ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда футболни янада тараққий эттириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.