"Бу халқаро инвесторлар томонидан мамлакатимизга билдирилган юксак ишонч белгисидир.
Мамлакатимизнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида алоҳида таъкидламоқчиманки, биз ҳамкорларимиз билан фаол алоқаларни давом эттирамиз.
Стратегик мақсадимиз — 2030 йилга қадар юртимиз рейтингини “инвестициявий” даражага олиб чиқиш", — дейилади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабарида.