Дунёнинг 30га яқин давлатидан маҳоратли юнон-рум кураши усталари иштирок этган ушбу мусобақада юртимиз спорт шарафини Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги полвонларимиз ҳимоя қилишяпти. Ҳозиргача бир нечта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлиб улгурди.
Қувонарлиси, -55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Ортиқбоев барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. У финалда германиялик Фабиан Шмиттдан 9:0 ҳисобида устун келди. Шу вазн тоифасидаги яна бир курашчимиз Илҳом Баҳромов эса италиялик Жованни Френини енгиб, кумуш медалга эга чиқди. Гап шундаки, ушбу вазнда иштирокчилар сони кам бўлгани боис, беллашувлар айлана тизимда ўтказилди.
-60 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси, Осиё чемпиони Исломжон Баҳромов ҳам мусобақа ғолибига айланди. У туркиялик Ахмет Уярга қарши кечган финал баҳсида рақибини аяб ўтирмади – 9:0 ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медаль қўшиб қўйилди. Худди шу вазн тоифасидаги полвонимиз Феруз Тўхтаев бронза медали учун кечган баҳсда польшалик Мича Трашни мағлуб этди.
Ўтиш беллашувида италиялик Франческо Беллинодан 8:0 ҳисобида устун келган Мирзобек Раҳматов (-67 кг) бронза медали учун кечган учрашувда молдовалик Данияр Исламовга ютқазиб қўйди. Арам Варданян (-72 кг) эса бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда бир очко (8-9) фарқи билан финляндиялик Микко Пелтокангасдан енгилди.
Шу тариқа, терма жамоамиз Gran Prix Zagreb Open турнирида 2та олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз 19-29 январь кунлари Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.
Gran Prix Zagreb Open: ҳамюртларимиз ҳисобида иккита олтин ва биттадан кумуш ва бронза
Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси – Gran Prix Zagreb Open 2021 турнири якунланди.
Ўзбекистон табиати акс этган 12 та сурат халқаро фототанловда иштирок этади
- Аичи-Нагоя-2026: Ҳилола Собирова Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди
- Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади
- Аичи-Нагоя-2026: Дарья Латишева — Осиё ўйинларининг уч карра совриндорига айланди
- Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади