ANI агентлигининг мамлакат қуролли кучларига таяниб хабар беришича, Ҳиндистоннинг Ассам штатида Ан-32 самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди.
"Беш нафар ҳаво кучлари ходими... ҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди", дейилади хабарда.
Учувчилардан бири тирик қолди ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар берди ria.ru.
Ҳодиса Жорҳат шаҳрида қўниш пайтида содир бўлган. NDTV маълумотларига кўра, самолёт ҳалокатдан кейин ёниб кетган.