Ҳукумат томонидан 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламентлар тасдиқланган.
Қоидага мувофиқ, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 215-5-моддасига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Шунга кўра бу соҳада таъминотчи корхоналар ходимлари томонидан юқоридаги регламентлар талабларига риоя этилмаслик, ҳисоблагич учун ортиқча маблағ ундириш каби ҳолатлари аниқланганда Адлия вазирлиги 1008 ва 1148 ишонч телефони рақамларига ёки info@adliya.uz электрон почтага мурожаат қилиш мумкин, дейилади давлат хизматлари янгиликлари каналида.
Ҳисоблагичлар ким томонидан таъмирланиши керак?
Ҳисоблагичларда носозлик пайдо бўлса хизмат кўрсатувчи корхона томонидан таъмирлаши эслатилди. Бунинг учун аҳолидан пул олиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Дунё бозорида кўмир нархи бир тонна учун 145 долларгача кўтарилди
- Самарқанд туманида “JETOUR X70” автомобилида ёнғин содир бўлди
- Муаллифда гап кўп
- Ўзбекистон Сармишсой петроглифларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун номинация тайёрламоқда
- Автомобиль двигатели поршени ичига яширилган наркотиклар фош этилди
- 2083 йилга бориб одамсимон роботлар одамлар сонидан ошиши мумкин
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди
- Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди