Ижтимоий тармоқларда, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ASKUE)га мос электрон ҳисоблагичлар хонадонларнинг ташқи фасад қисми ҳамда симёғочларга ўрнатиш амалиёти йўлга қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Назоратчиларнинг ҳисоблагичларни кўздан кечириши осон бўлиши учун йўлга қўйилаётган ушбу амалиёт тўғрисида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида ҳам бир қатор истеъмолчилар мурожаат қолдирган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур амалиёт Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 63-бандига мувофиқ бир неча йилдан бери қўлланиб келинаётганини билдирди.