Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Жорий йилнинг 24 май куни Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида вояга етмаган 2009 йилда туғилган А.А. ҳамда вояга етмаган 2010 йилда туғилган М.О. лар келишмовчилик оқибатида тортишиб қолганлиги ва ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Шундан сўнг, ушбу жанжалга яна бир нечта фуқаролар қўшилган. Жанжал оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.