Аризалар 10 август кунига қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда қабул қилинади.

Онлайн ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

Фуқаролик паспорти ёки ID-карта маълумотлари;

Бакалавр дипломи ва унинг иловасининг электрон нусхаси;

Ўқиш истагини билдирган олий таълим ташкилоти ҳамда таълим йўналиши танлови.

Хорижий давлатлар таълим ташкилотларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Қабул параметрлари ва квоталар қандай белгиланади?

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ҳар бир олий таълим ташкилотининг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим ташкилотининг Кенгаши томонидан мустақил белгиланади.

Маълумот учун, иккинчи олий таълим бўйича ўқитиш тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.