Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

“Касаллик тарқалишининг ҳар бир занжири аниқланиб, тўхтатилмагунча, эпидемия давом этаверади. У КДР, қўшни давлатлар ва умуман бутун минтақа учун хавф туғдиради”, — деди у Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги эпидемия касаллик тарихида энг тез авж олаётган ва кўлами жиҳатидан иккинчи йирик эпидемия ҳисобланади. Гебрейесуснинг айтишича, хавфсиз дафн маросимларининг ташкил этилмаётгани вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

КДР ва Угандада 15 майда бошланган эпидемия Африкада илк бор пайдо бўлганидан бери олиб борилаётган кузатувлар даврида инсонлар энг кўп ҳалок бўлган иккинчи ҳолат бўлиб турибди, деб хабар берди Kazinform.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эбола безгагидан вафот этганлар сони 2,9 минг нафардан ошди. Тасдиқланган ҳолатлар сони 6 мингдан юқори. Ҳозирда касаллик Конгонинг олтита провинциясида қайд этилган. Эпидемиянинг асосий ўчоғи Итури провинциясида жойлашган.