Регламентга кўра, ариза берувчилар ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун:
ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун эса ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Ваколатли орган ариза топшириш муддати тугагандан сўнг 10 кун муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар ушбу Регламентга мувофиқ бўлган тақдирда, ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулосани юборади.
Бошқа таълим шаклидан ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга дуал таълим шаклига кўчиришга рухсат берилмайди.
Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган хулосада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.