Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Учқўрғон тумани ҳудудидаги Гулистон, Пахтачи, Тегирмон ва Бирлик МФЙлари орқали оқиб ўтувчи Катта Фарғона магистрал каналида жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида каналда тимсоҳ мавжудлиги аниқланмади.
Фуқаролардан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик, фақат расмий манбаларга таяниш сўралади.