Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган кимё саноатини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Президентимиз бугун корхоналардаги ёш лаборантлар, дуал таълим асосида ишлаётган талабалар билан гаплашиб, олимларнинг тақдимоти билан танишиб, соҳага илм-фан кириб бораётганига амин бўлганини таъкидлади.Лекин бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўплиги қайд этилди.
Соҳада таълим, тадқиқот, лаборатория, стартапларни ўз ичига олган яхлит тизим яратилади.
Бунинг учун Мирзо Улуғбек туманидаги 60 гектар ерда Кимё саноати учун инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил қилинади.
Мазкур кластерда Жанубий Корея билан ҳамкорликда Кимё технологиялари инновация маркази барпо этилади. Ушбу марказда тажриба-синов ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ярми қоплаб берилади.
Келгуси йил якунигача Тошкент кимё-технология институти, Менделеев номидаги кимё-технология университетининг Тошкент филиали кластер ҳудудига кўчирилади.