Қайд этилишича, қуйидаги ҳолатлар фуқароларнинг мулкий манфаатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда:

  • банк картасидан маблағ ечилган бўлса-да, банкомат томонидан нақд пул берилмаслиги ёки маблағларнинг узоқ муддат қайтарилмаслиги;
  • муваффақиятсиз операциялар учун хизмат ҳақлари ва комиссиялар ушлаб қолиниши;
  • карта банкоматда қолиб кетган ҳолатлар юзасидан мижозларга ўз вақтида ва аниқ маълумот берилмаслиги;
  • мижозларни турли банк ва ташкилотлар ўртасида ортиқча йўналтириш ҳолатлари.

Шу муносабат билан Марказий банк бозор иштирокчиларига қатор тавсия ва талабларни билдирди.

Жумладан:

  • банкомат билан боғлиқ мурожаатлар бўйича мижозларга тушунарли ва шаффоф ахборот тақдим этиш;
  • нақд пул берилмаслиги ёки карта ушлаб қолиниши ҳолатларини устувор мурожаат сифатида кўриб чиқиш;
  • техник хатоликлар тасдиқланган тақдирда маблағларни имкони қадарпроактивтарзда қайтариш;
  • тўлиқ бажарилмаган операциялар учун ундирилган хизмат ҳақларини автоматик равишда қайтариш;
  • муваффақиятсиз операцияларни тезкор қайта ишлашга қаратилган технологик ечимларни кенг жорий этиш;
  • банкоматларнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, эскирган қурилмаларни босқичма-босқич янгилаш вазифалари белгиланди.

Марказий банк банклар ва тўлов ташкилотларини банкомат хизматлари сифатини ошириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича тезкор амалий чораларни кучайтиришга чақирди.