Умумий инфляция 2026 йил якунида 6,5 фоиз атрофида, иқтисодий ўсиш прогнози эса 7,5–8 фоиз даражасида сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг июн ойида энергия ва тошкўмир нархларининг ошиши таъсирида умумий инфляция суръатларининг қисқа муддатли юқорилаши кузатилмоқда.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 16 сентябрь кунига белгиланган.