Мазкур рейтинг мамлакатимизда банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, соҳага давлат томонидан қаратилаётган эътибор, банкда олиб борилаётган трансформация жараёнлари, стратегик лойиҳаларни молиялаштиришдаги фаол иштироки ҳамда халқаро капитал бозорларидаги муваффақиятли операциялари юксак баҳоланаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.

Шунингдек, агентлик таҳлилчилари банкнинг мамлакат банк тизимидаги барқарор ўрни, қарз қимматли қоғозлари бозоридаги фаолияти ҳамда ESG йўналишида амалга ошираётган ташаббусларини алоҳида эътироф этди.

2025 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига кўра, банк қуйидаги натижаларга эришди:

  • соф фойда 128,4 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 38 фоизга ўсди;
  • жами активлар 8,1 млрд АҚШ долларига етиб, 15 фоизга кўпайди;
  • капитал рентабеллиги (ROE) 15,7 фоизни ташкил этиб, 3,2 фоиз бандига ошди;
  • яшил кредит портфели 654,3 млн АҚШ долларига етиб, 17 фоизга ўсди.

Бундан ташқари, банк акцияларининг 40 фоизи “Franklin Templeton” халқаро инвестиция компаниясининг ишончли бошқарувидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани ҳамда жорий йил май ойида Жамғарма акцияларининг Лондон фонд биржасидаги бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) муваффақиятли амалга оширилгани “Moody’s” экспертлари томонидан ижобий баҳоланди.

Банк рейтингининг оширилиши халқаро инвесторлар ишончи янада мустаҳкамланганидан далолат беради. Бу эса халқаро капитал бозорларида банк мавқеини кучайтириш, ташқи молиявий ресурсларни янада қулай шартларда жалб этиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ

Tашқи алоқаларни мувофиқлаштириш хизмати