Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Бу Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–196-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ, республика бўйлаб етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар, шунингдек, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган фидойиларнинг фарзандлари омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ долларидан маблағ ўтказиб берилиши белгиланган.

Жойларда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини кенгайтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилоятида 521 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг омонат ҳисобварағига ушбу маблағлар ўтказиб берилди.

Қайд этилишича, мазкур хайрия тадбирлари “Vaqf” хайрия жамоат фондига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.