Лойиҳа доирасида Кармана туманида энг сўнгги технологиялар асосида 220/500 кВ кучланишли янги очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳам барпо этилмоқда.
Мазкур объект янги буғ-газ қурилмасида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона энергетика тизимига узатишни таъминлайди.
Янги энергетика қувватларининг ишга туширилиши мамлакат энергетика тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.