Шу муносабат билан, туман (шаҳар) ҳокимларининг фармойишига асосан қуйидаги ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади:

Учқудуқ тумани — 2026 йил 14 июлдан 17 июлгача;

Нурота тумани — 2026 йил 14 июльдан 17 июлгача;

Томди тумани (2-, 4-, 5-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотлари) — 2026 йил 14 июльдан 17 июльгача;

Конимех тумани (1-,2-,3-,4-,5-,6-,7-,8-,9-,10-,11-,13-,14-,15-,16-,17-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотлари) — 2026-йил 14 июлдан 17 июлгача.

Вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида санитария-гигиена талаблари ҳамда зарур шарт-шароитлар юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра қўшимча ахборот тақдим этилади.

Мазкур қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини аномал иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 2026 йил 20 июль (душанба) кунидан бошлаб одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттиради.