Шу билан бирга, Непалда бедарак йўқолганлар сони 4 247 нафарга етган. Улар орасида 592 нафар хорижлик ҳам бор.

Қутқарув-қидирув ишларига минглаб мутахассислар жалб қилинган. Бироқ сув сатҳининг кўтарилиши, ёмон об-ҳаво ва янги кўчкилар ҳамда сув тошқинлари хавфи қутқарув операцияларини қийинлаштирмоқда.

Табиий офат йўл ва кўприкларга жиддий зарар етказган. Жумладан, Непал пойтахти Катмандуни мамлакатнинг жанубий ҳудудлари билан боғлайдиган асосий автомобиль йўлларидан бири ҳам вайрон бўлган.

Айрим ҳудудларда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш қийин кечаётгани сабабли номаълум жасадларни вақтинча оммавий қабрларга дафн қилиш бошланган. Улардан ДНК намуналари олиниб, кейинчалик яқинлари томонидан таниб олиниши учун тегишли белгилар қўйилмоқда.

Сув тошқини 26 август куни Непалнинг Тибет билан чегарадош Расува ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, офат кўчки, музликларнинг эриши ёки ер ости силкинишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.