Учрашув Фарғона давлат университетининг соғломлаштириш мажмуасида ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Аюбхон Раҳматуллаев ҳамда университет ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов иштирок этди.

Самимий мулоқот давомида ёш спортчиларнинг эришган натижалари, келгусидаги режалари ва янги марралар сари интилишлари ҳақида сўз борди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Кубоги соҳибларига эсдалик совғалари топширилди. Ғолиб спортчилар медаллар билан тақдирланди, тарихий кубок эса яна бир бор тантанали равишда намойиш этилди.

Қайд этиш жоиз, ФарДУнинг U-20 жамоаси 2026 йил 16–22 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги мусобақасида барча рақибларини мағлуб этиб, университет тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритган.