Университетнинг соғломлаштириш мажмуасида ташкил этилган учрашувда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Аюбхон Раҳматуллаев ҳамда университет ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов иштирок этди.

Мулоқот давомида ёш спортчиларнинг ютуқлари эътироф этилиб, уларнинг келгусидаги режалари ва янги марраларни забт этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Кубоги соҳибларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, чемпионлик кубоги яна бир бор тантанали равишда юқори кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, ФарДУнинг U-20 волейбол жамоаси 2026 йил 16–22 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги мусобақасида барча рақибларини ортда қолдириб, университет тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритган эди.