Мазкур ташаббус давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида ёшларни замонавий меҳнат бозори талабларига мос касбларга ўқитиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Тўгараклар университетдаги таълим йўналишларининг мазмуни ва мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган.
Бугунги кунда уларда ёшлар назарий билимларини амалий машғулотлар билан уйғунлаштириб, замонавий касбий кўникмаларни эгалламоқда.
Эътиборлиси, тўгараклар фақат университет талабалари учун эмас. Олийгоҳга яқин ҳудудларда жойлашган техникумлар, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳам ушбу машғулотларда иштирок этишлари мумкин.
Ҳамкорлик материали