Бу ҳақда Касбий таълим агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни ўқувчининг отаси мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ваколатли органлар томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилган. Мазкур ҳолат бўйича суд муҳокамаси ўтказилиб, қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли жазо чораси қўлланилган.

Ҳолат аниқлангач, Касбий таълим агентлиги томонидан техникумда хизмат ўрганиши ташкил этилган. Унда воқеанинг келиб чиқиш сабаблари ва масъул ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариши ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйгани учун техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари И. Чоршанбиев ҳамда психологи Я. Кенжаева лавозимидан озод этилган.

Техникум директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Д. Тилова, ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари Б. Умиров ва физика фани ўқитувчиси Г. Турдиевага эса ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этган ишлаб чиқариш таълими устаси К. Э. Эрниёзов билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчилик талаблари ҳамда Касбий таълим агентлиги директорининг меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ бир томонлама бекор қилинган.