Маълум қилинишича, ҳужжатда томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши, Ормуз бўғозини очиши ҳамда кейинчалик Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттириши назарда тутилган.
Манбаларга кўра, меморандум бир саҳифадан иборат бўлиб, АҚШ Эрондан асосий шартлар юзасидан 48 соат ичида жавоб кутмоқда. Ҳозирча якуний келишувга эришилмаган, бироқ томонлар ҳеч қачон бу қадар яқин келмагани таъкидланмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, Эрон уран бойитишни вақтинча тўхтатади, АҚШ эса санкцияларни юмшатиши ва музлатилган Эрон маблағларини очиши мумкин. Шунингдек, Ормуз бўғози орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳам муҳокама қилинмоқда.
Axios қайд этишича, Вашингтонда аввал ҳам музокаралар юзасидан оптимистик баёнотлар берилган, аммо келишувга эришилмаган. Айни пайтда эса Оқ уй музокараларда муайян илгарилаш бўлганини билдирмоқда.