Бу ҳақда Олий суд матбуоггт хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Олий суд ҳузурида муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш масалалари бўйича махсус ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.
Кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 1 236 нафар ватандош реабилитация қилиниб, оқланган.
Куни кеча Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги «Учлик» кенгашининг 1920–1934 йиллардаги қарорлари асосида айбланган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят ишлари келиб тушган.
Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ишлар ўрганиб чиқилиб, 2026 йил 6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.
Шу тариқа, йиллар давомида ноҳақ айбланган ватандошлар номлари оқланиб, тарихий адолат тикланди.
2026 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари РЎЙХАТИни ҳавола орқали кириб танишишингиз мумкин.