Маълум қилинишича, бугун университетга Хитой Халқ Республикасининг Ляонин педагогика университети ректори Луо Вэньбо бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Урганч давлат университети ректори Феруза Мадрахимова ва Ляонин педагогика университети ректори Луо Вэньбо ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда икки олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва истиқболдаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда университетда Конфуций институтини ташкил этиш, хитой тилини ўқитиш имкониятларини кенгайтириш, маданиятлараро алоқаларни ривожлантириш ҳамда халқаро таълим ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Хитой тилини халқаро ўқитиш жамғармаси, Ляонин педагогика университети ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ўртасида Конфуций институтини ҳамкорликда ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди.
Ҳужжатни Хитой тилини халқаро ўқитиш жамғармаси вакили Ян Вэй, Ляонин педагогика университети ректори Луо Вэньбо ҳамда Урганч давлат университети ректори Феруза Мадрахимова имзолади.
Мазкур келишув талабалар учун янги таълим имкониятларини яратиш, университетнинг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-маърифий ҳамда маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳамкорлик матеариали