Ота-оналар ва ўқувчилар мазкур савдо нуқталаридан ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар, мактаб формалари ва бошқа ўқув анжомларини сифатли ҳамда ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятига эга.
Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда аҳолининг сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Қўмита ота-оналар ва ўқувчиларга харид жараёнида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларга эътибор қаратишни тавсия қилди.
Тадбиркорлик субъектларига эса «Мактаб бозорлари»да сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархларнинг асослилиги, истеъмолчиларга зарур ахборотларни тақдим этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш шартлиги эслатилди.
Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорларни дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа анжомлар нархларини асоссиз оширмасликка ҳамда қонунчилик талабларига қатъий амал қилишга чақирди.
Фуқаролар «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келса, бу ҳақда Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч телефони орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Қўмита томонидан мактаб бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича мониторинг ишлари олиб борилмоқда.