Тошкент, 20-апрел. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ucell савдо белгиси остида фаолият юритувчи “COSCOM” МЧЖ ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат томонларнинг мамлакатда рақамли таълимни ҳамкорликда ривожлантириш ва IT-кадрлар тайёрлашни кучайтириш ниятини мустаҳкамлайди.
Беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик рақамли технологиялар соҳасида таълим муҳитини тизимли ривожлантиришга қаратилган. Асосий эътибор замонавий таълим дастурларини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш, илғор ечимларни татбиқ этиш ҳамда ёшларнинг амалиётий кўникмаларини ривожлантириш учун шароит яратишга қаратилaди. Ўқитувчилар малакасини ошириш ва таълим жараёнига замонавий IT-компетенцияларни интеграция қилишга алоҳида аҳамият берилади.
Шuningdek, томонлар таълимга оид ташаббусларни фаол ривожлантириш ҳамда таълим ва технология сохаси ўртасида барқарор ўзаро ҳамкорлик экотизимини шакллантирган ҳолда миллий ва халқаро лойиҳалардаги иштирокни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Амалий қадамлар қаторидан хакатонлар, олимпиадалар ва соҳавий форумлар ўтказиш ўрин олган.
Андрей Шишкoвский, Ucell Бош директори:
“Рақамли таълимни қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг IT-кўникмаларини ривожлантириш – Ucell
ижтимоий стратегиясининг асосий йўналишларидан биридир. 2024–2025-йилларда
компания ёш мутахассисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган бир қатор
ташаббусларни амалга оширди: Ўзбекистон терма жамоасининг Нидерландия ва
Германияда бўлиб ўтган информатика бўйича Европа қизлар олимпиадасидаги
иштирокини икки бор қўллаб-қувватлади, чекка ҳудудлардаги ёшлар учун
ўтказилган миллий IT-хакатонга амалий кўмак кў`рсатди ҳамда Coursera for
Campus таълим дастурининг энг яхши иштирокчиларини рағбатлантирди.
Шuningdek, таълим инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшди:
Ucell кўмагида Тошкент ахборот технологиялари университетидаги аудитория
рақамли ечимлар билан жиҳозланди.
Ишончимиз комилки, бу йўналишдаги тизимли ишлар мамлакатнинг
рақамли келажагини қурадиган янги авлод мутахассисларини шакллантиришга
хизмат қилади”.
Рустам Каримжонов, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири
ўринбосари
“2026-йилда биз рақамли
технологиялар соҳасида ёшлар учун имкониятларни кенгайтиришда давом
етамиз. Иқтидорли талабалар ва ёш тадбиркорларнинг Web Summit, BETT, EWF ва
ICT Week каби етакчи халқаро инновацион платформаларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш
устувор вазифаларимиз сирасига киради.
Шuningdek, Тошкент
вилоятида IT-Villages форматдаги Digital IT Education Campus лойиҳасини ишга
тушириш, миллий терма жамоанинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини
қўллаб-қувватлаш ҳамда InfoTech 2026, ёзги киберлагер, GameFest ва
Job&Edu Fest каби yирик тармоқ тадбирларини ўтказиш режалаштирилган”.
«COSCOM» МЧЖ рақамлаштириш соҳасидаги ижтимоий ва таълим лойиҳаларини
қўллаб-қувватлаган ҳолда, ушбу ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи
кучларидан бири бўлишни мақсад қилган.
Томонларнинг ҳамкорлиги мамлакатда рақамли
таълимни узоқ муддатли ривожлантириш ва талабгир IT-мутахассисларни тайёрлаш
учун замин яратади. Ucell рақамли инфратузилмани изчил ривожлантириб, таълим
ташаббусларига сармоя киритиб, Ўзбекистоннинг кучли кадрлар салоҳияти ва
келажагини шакллантиришга ҳисса қўшаётган технологик етакчи саналади.
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси): Ўзбекистон телекоммуникация бозорининг
етакчи иштирокчиларидан бири бўлиб, GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида
хизмат кўрсатувчи уйали алоқа операторидир. Компаниянинг абонент базаси 11
миллиондан ошади. Компания мамлакат телекоммуникация инфратузилмаси ва
рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга изчил сармоя киритиб келмоқда.
Сўнгги йиллардаги инвестицияларнинг умумий ҳажми 560 миллион АҚШ долларидан
ошди.
Ucell
компаниясида тармоқнинг ривожланиши ва барқарор фаолиятини, шунингдек,
замонавий рақамли ечимларнинг жорий этилишини таъминлайдиган 2500 нафарга
яқин ходим меҳнат қилади. Ucell компаниясининг миссияси: «Оддий, ҳамёнбоп
ва ишончли хизматларни тақдим этамиз – одамлар билан ва одамлар учун
ишлаймиз».
Реклама