Ўзбекистонда олий таълим тизиминимодернизация қилиш, университетларнинг академикмустақиллигини кенгайтириш, таълим сифати ва илмий салоҳиятни ошириш алоҳида аҳамият берилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ–232-сонФармони билан юридик таълим тизимидабошқарувнинг академик-коллегиал моделиникучайтиришга қаратилган бир қатор муҳимянгиликлар белгиланди. Жумладан, фармондоирасида синов тариқасида Тошкент давлат юридикуниверситети факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарлари (академик департамент бошлиқларива тадқиқот марказлари раҳбарларини) сайлашамалиётининг жорий этилиши ОТМларбошқарувида демократик тамойилларниинституционал даражада мустаҳкамлаш йўлидагиянги босқични англатади.

Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1–3 июнь кунлари Тошкент давлат юридик университетида факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарлари сайловларини ўтказиш белгиланган.

Сайлов жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишнинг амалий механизмлари Тошкент давлатюридик университети кузатув кенгаши томонидантасдиқланган алоҳида низомда батафсил тартибгасолинган. Мазкур Низомга кўра, сайловларошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқипринциплари асосида ўтказилади. Сайловлар очиқ эълон қилинади, номзодлар дастурлари билан чиқишқилади, овоз бериш яширин тарзда ўтказилади, кузатувчилар иштирок этади. Сайлов жараёниданодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавийахборот воситалари вакилларининг кузатувчисифатида иштирок этиши белгиланган бўлиб, бумеханизм сайлов жараёнининг шаффофлигинитаъминлашга хизмат қилади.

Яна бир муҳит жиҳат шундан иборатки, мазкур лавозимларга номзодлар икки ўқув йилигасайланиши ҳамда бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ сайлана олмаслиги алоҳида норма сифатида белгиланди. Ушбу нормалар таълим муассасаси бошқарув ходимларининг “ёпиқ тайинлов” амалиётидан кўра, бутун академик ҳамжамият иштирокига таянган очиқ механизмларга ўтишни англатади. Бу, ўз навбатида, ички ҳисобдорликни таъминлашга ҳам хизмат қилиши мумкин.

Деканлар ва уларнинг ўринбосарларини кимларсайлайди?

Сайловчиларнинг таркиби ҳам демократикиштирок тамойилига мос равишда кенгайтирилгандейиш мумкин. Чунки, овоз беришда:

университетда фаолият кўрсатувчипрофессор-ўқитувчиларнинг тўлиқ таркиби;

таянч докторантлар вакиллари;

талабалар ассотсиатсияси томониданкўрсатилган талабалар вакиллари иштирок этади.

Бу амалиёт университет ички бошқарувидаманфаатдор томонларнинг кенг доираси қарорқабул қилиш жараёнига жалб этилаётганиникўрсатади. Одатда профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва университет талабаларининг овозберишда иштироки раҳбарлик қарорларида академикманфаатларнинг устуворлигини таъминлашга хизматқилади.

Кимлар номзодини қўйиш ҳуқуқига эга?

Номзодларга қўйилган малакавий талабларбошқарув лавозимларининг профессионал асосдаэгалланишини таъминлашга қаратилган. Шу биланбирга, номзодларни илгари суришда self-nomination яъни, шахснинг ўз номзодини ўзи кўрсатиш институтининг жорий этилиши рақобатникучайтириш ва танлов доирасини кенгайтиришҳамда энг муносиб номзодлар танланишига асос бўлади. Ушбу амалиётга кўра, ўзини лаёқатли дебҳисоблаган университетнинг ҳар қандай ходимисайловда номзод сифатида кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Раҳбарларни сайлаш институтинингсамарадорлиги ва легитимлиги бевосита сайловжараёнининг шаффофлиги ҳамда холислигига ҳамбоғлиқ. Шу нуқтайи назардан, сайловни ташкилэтиш ва ўтказиш ваколатининг аниқ субектгаюклатилиши алоҳида аҳамият касб этади. Мазкурвазифа Тошкент давлат юридик университетикузатув кенгашининг қарори билан тасдиқлангануниверситет сайлов комиссияси зиммасигаюклатилган.

Юқорида назарда тутилган механизмлар ўзмоҳиятига кўра, Ўзбекистон Республикаси сайловқонунчилигида мустаҳкамланган асосий процессуалтамойиллар (ошкоралик, эркин ташвиқот, яшириновоз бериш, тенг шароитлар) билан уйғун ҳолдаишлаб чиқилган бўлиб, бу ОТМлар бошқарувидасайлов маданиятини ҳамда университет ичидакичик демократиямеханизмини яратади. Буорқали ким бошқарув ходими бўлишини академикжамоанинг ўзи белгилайди.

Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, кўплабетакчи университетларда факультет раҳбарларинитанлашда коллегиал органлар фаол иштирок этади. Масалан, Финландиянинг Ҳелсинкиуниверситетида деканларни танлаш жараёнидапрофессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларвакиллари жалб этилади. Швециянинг Лундуниверситетида эса энг кўп овоз тўплаган номзодсайланган деб эътироф этилади. РоссияФедерациясининг қатор университетларида ҳамфакультет деканлари сайлов йўли билан сайланади.

Шу билан бирга, айрим мамлакатларда (масалан, АҚШ ва Канада) деканлар бевосита сайланмасдан, маслаҳат қўмиталари орқали сараланибтайинланади. Бу моделлар бевосита сайловдан фарққилади, бироқ коллегиаллик ва манфаатдортомонлар иштирокини таъминлаш жиҳатиданумумий тендецияни акс эттиради.

Юқорида кўриб чиқилган хорижийуниверситетлар тажрибаси Ўзбекистонда, шужумладан, Тошкент давлат юридик университетидажорий этилаётган деканлар ва уларнингўринбосарларини сайлаш модели умумийдемократик бошқарув тенденцияларига москелишини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг ПФ–232-сонФармони доирасида факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш институтиҳозирча тажриба-синов тариқасида Тошкент давлатюридик университетида жорий этилмоқда. Мазкурпилот механизм ОТМ бошқарувида демократиктамойилларни институционал даражадамустаҳкамлашнинг амалий модели сифатидабаҳоланиши мумкин.

Мазкур сайлов механизми ЎзбекистонРеспубликаси Конститутсиясининг 51-моддасидабелгиланган олий таълим ташкилотларинингакадемик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, илмийтадқиқотлар ўтказиш ҳамда ўқитиш эркинлигиҳуқуқларининг амалий ифодаси сифатида намоёнбўлмоқда. Раҳбарларни бевосита академикҳамжамият иштирокида танлаш институтиконститутсиявий даражада эътироф этилган ушбутамойилларнинг ОТМ бошқарувида реалмеханизмга айланишига хизмат қилади.

Умуман олганда, ОТМ бошқарувидараҳбарларни сайлаш механизмининг жорий этилишиЎзбекистонда олий таълимни демократлаштиришйўлидаги муҳим тажриба бўлиб, унинг натижаларикелгусида бошқа ОТМларга татбиқ этилиши мумкинбўлган институционал моделни шакллантиришгахизмат қилади. Бу моделнинг муваффақияти эсанорматив асосларнинг аниқлиги, амалий ижросифати ва академик ҳамжамиятнинг фаолиштирокига бевосита боғлиқ.

 

Умид СОБИРОВ

Тошкент давлат юридик университети сайлов комиссияси аъзоси,

АҚШнинг Пенсильвания давлат университетибитирувчис