Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПФ-86-сон Фармонига мувофиқ, Абдуқодиров Абдулла Мамасаатович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
▫️Абдулла Абдуқодиров иқтисодиёт соҳасида катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади, иқтисодиёт фанлари доктори. 2022 йилдан буён Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.