— Ҳа, сўнгги икки ой ичида нефтга талабнинг ўсиши кутилганидан секинлашди. Бироқ, бу сезиларли ўзгариш эмас, — деди у.

ОПEК бош котибининг сўзларига кўра, нефтга талаб 2027 йилга бориб яна тезлашади.

— Биз келгуси йилда талабнинг ўсиши кунига 1,5 миллион баррель даражасида бўлишини кутмоқдамиз, — дея қўшимча қилди Ҳайсам ал-Ғайс.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги секинлашув ташкилотнинг узоқ муддатли прогнозларига сезиларли таъсир кўрсатмайди, деб хабар берди Kazinform.