Мазкур ҳужжат 2019 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида имзоланган эди.
Битим божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, тегишли вазиятларда суриштирув ишларини олиб бориш ва қоидабузарликларга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди. Мазкур ҳужжат доирасида икки мамлакат божхона органлари Ўзбекистон ёки БАА ҳудудида амалдаги божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари тўғрисида ёки шубҳали шахс, товар ёхуд транспорт воситаси ҳақида бир-бирларига маълумот тақдим этадилар.
Ҳужжат ўзаро ташқи савдо бўйича статистика маълумотларини “кўзгули статистика” тамойили бўйича ишончлилигини таъминлаш ва товарнинг божхона қийматини назорат қилиш, моддий-техник инфратузилмани мустаҳкамлаш ва кадрлар малакасини ошириш орқали божхона маъмуриятини модернизация қилишга ёрдам беради.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида божхона бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга киради
2020 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга киради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.
Ўзбекистонда Коксаки вируси бўйича эпидемиологик вазият барқарор — Санэпидқўмита
- Ўзбекистон Президентининг Иорданияга давлат ташрифи якунланди
- Ўзбекистон ва Иордания 300 турдаги товар учун пасайтирилган божхона божларини қўллашга келишди
- Тошкентда 768 млрд сўмдан ортиқ криптоактивлар айланмаси билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
- 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов: машғулотлар қаерда ўтказилади ва ким дарс беради?
- Самарқанд халқаро технология университетида 352 нафар талаба ўқишини бошқа ОТМда давом эттириш учун ариза берди
Суюкли набирам Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда