Лойиҳа 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган бўлиб, аҳолининг ахборот олиш одатларини тизимли ўрганиш, ахборот манбаларига ишонч даражасини аниқлаш ҳамда миллий медиаконтент сифатини баҳолашга йўналтирилган.
Тадқиқот икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази республиканинг барча ҳудудларида, жумладан, чекка ҳудудларда ҳам кенг кўламли юзма-юз сўровлар ўтказади. Унинг якунида батафсил ҳисобот эълон қилинади.
Иккинчи босқичда ташкилотчилар олинган натижаларга таяниб, ҳудудлардаги журналистлар ва матбуот хизматлари учун бир қатор ўқув семинарлари ташкил этади.
Лойиҳани амалга ошириш давомида тўпланган маълумотлар ОАВга бизнес жараёнларини такомиллаштириш, реклама берувчиларга самарали каналларни топиш, бошқа иштирокчиларга эса мамлакатдаги медиаистеъмол борасидаги асл вазиятни тушунишга ёрдам беради.