Шухрат Муратов 1978 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Қарши шаҳридаги “Алп Техно Сервис” хусусий корхонаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Аманов Ойбек Анварович — Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ойбек Аманов 1984 йил Деҳқонобод туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.