Барселонадаги Глобал соғлиқни сақлаш институти тадқиқотчилари шундай хулосага келишди. Натижалар International Journal of Behavioral Nutrition and Physical Activity (IJBNPA) журналида эълон қилинган, деб ёзади Lenta. ru.

Олимлар тадқиқотда иштирок этган 40–65 ёшдаги етти мингдан зиёд кишига оид маълумотлар таҳлилдан ўтказилди. Беш йил давомида улар вазнидаги ўзгаришлар ҳам кузатиб борилди. Натижаларга кўра, кечки овқатни бошқаларга нисбатан эртароқ, нонуштани эса куннинг биринчи ярмида ёйдиган, улар оралиғида эса умуман ҳеч нарса тановвул қилмайдиган вазни ўртачадан паст бўлади.

Муаллифлар буни организмнинг ички биологик соати — сиркад ритмларининг ишлаши билан изоҳлайди. Куннинг биринчи ярмида овқатланиш  моддалар алмашинувининг табиий жараёнларига яхшироқ мос келади, бу эса калорияларни самаралироқ сарфлашга ва иштаҳани назорат қилишга ёрдам бериши мумкин. Aксинча, кеч нонушта қилиш ва тез-тез тамадди қилиш юқори тана вазни индекси билан боғлиқлиги маълум бўлди.

Тадқиқотчилар таъкидлашича, нонуштани ўтказиб юбориш бунақа таъсир кўрсатмайди: эрталабки овқатдан воз кечиш орқали атайлаб оч қоладиган одамларда вазннинг сезиларли даражада камайиши кузатилмаган. Бунда нафақат овқат таркиби, балки овқатланиш вақти ҳам муҳим роль ўйнайди, бироқ ҳар икки омилнинг озиш ёки семиришга қанчалик боғлиқлик сабабини тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.