Бу ҳақда kabar.kg хабар берди.

Бакалавриат учун ажратилган ўринлар қуйидагича тақсимланган:

  • мактабгача таълим — 4 та;
  • компьютер инжиниринги — 4 та;
  • агрономия — 4 та;
  • сув хўжалиги ва мелиорация — 2 та;
  • экология ва атроф-муҳит муҳофазаси — 2 та;
  • қурилиш инжиниринги — 4 та.

Ўзбекистон ОТМларида таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўзбек тилидаги таълим лотин графикасига асосланган алифбода амалга оширилгани боис, номзодларнинг лотин алифбосини билиши ҳам инобатга олинади.

Номзодлар танланган таълим тилини билишини намойиш этиши ва иккита мутахассислик фанидан синовдан ўтиши керак. Кириш имтиҳони беш баллик тизимда баҳоланади.

Ҳужжатлар 2026 йил 22 августга қадар қабул қилинади. Кириш синовлари 24 август куни соат 08:00 да Ўш давлат университетининг бош ўқув биносида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун анкета, умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом ёки аттестат нусхаси, паспорт нусхаси, рус тилидаги белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ва фотосурат тақдим этилиши лозим.