Қирғизистон Президенти Садир Жапаров АҚШга ишчи ташрифи давомида учириш маросимида иштирок этди. Сунъий йўлдош бошқа космик аппаратлар гуруҳи билан бирга орбитага учирилди. У Бишкекдаги марказдан бошқарилади.

Сунъий йўлдош қишлоқ хўжалиги ерлари, музликлар, сув ҳавзалари, ўрмонлар ва яйловларни кузатиш, шунингдек, табиий экотизимлардаги ўзгаришларни кузатиш учун мўлжалланган. Унинг маълумотларидан ноқонуний қазиб олиш, рухсатсиз чиқиндиларни ташлаш ва бошқа ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун фойдаланиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, сунъий йўлдош маълумотларидан қурғоқчилик, сув тошқини, кўчки, сел ва ўрмон ёнғинлари каби табиий хавфларни кузатиш учун фойдаланилади. Президент маъмурияти таъкидлашича, бу потенциал таҳдидларни тезроқ аниқлаш ва юзага келиши мумкин бўлган зарарни камайтириш чораларини кўриш имконини беради, деб хабар берди report.az.