Ўрганишлар давомида газ сарфини ҳисоблашда газ тақсимлаш станцияси (GTS)да ўрнатилган асосий ҳисоблагич ўрнига шохобчадаги иккинчи ҳисоблагичнинг юқорироқ кўрсаткичлари асос қилиб олингани аниқланди. Натижада газ ҳажми сунъий равишда ошириб ҳисобланган ва газ узатиш ташкилоти ҳисоблагичи билан ҳисоб-китоб қилинган ҳажм ўртасида 42 149 куб метр тафовут юзага келган.

Қўмита мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида иккинчи ҳисоблагич кўрсаткичлари асос қилиб олиниши қонунчилик талабларига мос эмаслиги, ҳисоблагичлар ўртасидаги тафовутга газ таъминоти ташкилоти томонидан етарли техник ёки метрологик асослар тақдим этилмагани ҳамда бу ҳолат натижасида тадбиркордан қарийб 96 млн сўмдан ортиқ маблағ асоссиз ортиқча ундирилгани аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан "Hududgazta’minot" АЖ ҳамда "Hududgaz Qoraqalpog‘iston" газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда фермер хўжалигидан ортиқча ҳисобланган маблағни ихтиёрий равишда қайта ҳисоб-китоб қилиб қайтариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

"Hududgazta’minot" АЖ томонидан ушбу қарздорлик корпоратив ҳисоб-китоб тизими орқали қайта ҳисобланиб, 96 млн сўмдан ортиқ маблағ "Burgutqal’a Saodati" фермер хўжалиги фойдасига ҳал этилиши таъминланди.