Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, таълим, маданият ва иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашдик.Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди», — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва янги ҳамкорлик йўналишларини изчил кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.