​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилаклари етказилди.

"Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган ришталар боғлаб туради, бу ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд", деди Саида Мирзиёева.