Маълум қилинишича, гўдак бир нечта туғма нуқсонлар билан туғилган бўлиб, шифокорлар томонидан ўтказилган операция давомида қўшимча икки оёқ жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
Мутахассислар иштирокида ўтказилган амалиёт муваффақиятли якунланган. Ҳозирда чақалоқ шифокорлар назорати остида бўлиб, унинг соғлиғини тиклаш мақсадида яна бир нечта жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.
Марказ кардиожарроҳи Нисо Турдиеванинг таъкидлашича, бундай ҳолатларга қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, ота-оналарнинг соғлом турмуш тарзига амал қилмаслиги ҳамда ҳомиладорлик даврида скрининг текширувларидан ўз вақтида ўтмаслик сабаб бўлиши мумкин.
— Кейинги йилларда ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига қамраб олиш кўрсаткичлари ошган бўлса-да, айрим ҳолатларда текширув натижаларига етарлича эътибор берилмаяпти. Натижада туғма нуқсонлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон учраб турибди, — деди мутахассис.
Шифокорларнинг қайд этишича, тўрт оёқ билан туғилиш дунё тиббиёти амалиётида жуда кам учрайдиган ҳолатлардан бири ҳисобланади.